Тошкентда Бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари поёнига етди ҳамда барча ярим финалчилар номи маълум бўлди. 

Чорак финалда супер оғир вазн тоифасида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов мураббийлар ишончини оқлади ва рақибини иккинчи раундда нокаутга учратиб ярим финалга чиқди. У бу босқичда суриялик рақиби Муҳаммад Мулайисга қарши финал йўлланмаси учун курашади.

+91 кг вазн тоифасидаги иккинчи ярим финал жуфтлиги қозоғистонлик Камшибек Кункабаев ҳамда иорданиялик Ҳусайн Эйшашлардир. 

Ушбу вазн тоифасидан аввал 81 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишган эди. Мазкур вазн бўйича ярим финалчилар қуйидагича кўриниш олди:

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) –  Жиабин Ҳуанг (Хитой)
Нурядиев Нурягди (Туркманистон) – Алжанов Йерик (Қозоғистон)