Букингем саройи шошилинч йиғилиш ўтказаётгани ҳақидаги хабарлардан кейин твиттер фойдаланувчилари қиролича Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп соғлиғи ҳақида хавотирлана бошлашди.

Баъзи британияликлар нохушлик сезишаётганини айтиб, ўз тахминларини билдиришда "андиша қилиб ўтиришмаган". Бошқалар эса "қиролича ва шаҳзода Филипп ҳаққига дуо қилишга" чақиришмоқда. Бошқа фойдаланувчилар эса муҳим хабарлар кутиб қолишларини айтишган.

Аввалроқ британ ОАВ бутун Британия бўйлаб қироллик қароргоҳларининг барча ходимларига Лондонда ўтказиладиган муҳим йиғилишга келишларига кўрсатма берилгани маълум қилганди. Бундай шошилинч йиғилиш чақиртиришга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.