Лондоннинг Prindiville PLC компанияси 1979 йилда ишлаб чиқарилган Rolls-Royce Silver Shadow II седанини сотувга қўйди. Бу машина дрифтлар амалга ошириш учун қайта жиҳозланган. Автомобилнинг нархи 99 995 фунт стерлингни (130 минг доллар) ташкил қилади.  

Автомобиль National Geographic каналида эфирга чиқувчи Supercar Megabuild телешоуси доирасида яратилган. Ушбу машина 6,7 литрли V8 мотор, пневматик подвеска, гидравлик қўл тормози, пайвандланган орқа дифференциал ва қизил чарм билан қопланган интерьерга эга. Машинани тайёрлаш учун 3 ҳафта кетган.

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru