«Челси» жамоаси ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради.

AS манбаси маълумотига кўра, испаниялик бу футболчи «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клуби билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Томонлар ёзда трансферни расмийлаштиришади.

Манбанинг хабар беришича, ўтган ҳафтада футболчи ўз агенти ҳамроҳлигида осиёликлар жамоаси вакиллари билан учрашганди.

Коста Хитой жамоаси таклифини қабул қилиш орқали йилига 30 млн евро ишлайди, унинг «Челси»даги ўрнини«Реал» футболчиси Альваро Мората эгаллаши кутилмоқда.