Москва биржасидаги савдоларда доллар қиймати аввалги савдолар ёпилишига нисбатан 65 копейкага ўсди ва 2017 йилнинг 22 март кунидан бери илк марта 58,03 рублни ташкил қилди. Бундан савдолар ҳақидаги маълумот дарак бермоқда.

Мосбиржадаги савдоларда евро қиймати 85 копейкага ўсган ҳамда 63,33 рублни ташкил қилган. Бу ҳам жорий йилнинг март ойи ўрталарида қайд этилган максимумга яқин кўрсаткичдир.

"Долларнинг ошишидаги кейинги оралиқ мақсад 58,22 рубль бўлади, бироқ 58,56-58,7 ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирча қисқа муддатли ўсувчи канал пастга қараб шўнғимайди", - дея таъкидлаб ўтган "БКС Экспресс" эксперти Иван Копейкин.