Европа лигаси ярим финал биринчи учрашувида "Аякс" ўз уйида "Лион"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. 

Мезбонлар 25-дақиқада Бертран Траоренинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 34-дақиқада Каспер Дольберг орадаги фарқни оширди.

Иккинчи бўлимнинг бошида Юнес ҳисоби йирик кўринишга олиб келди. 66-дақиқада меҳмонлар Матьё Вальбуэнанинг голи билан ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан 5-дақиқа ўтиб Траоре ўйиндаги иккинчи голини киритди ва ҳисобнинг йирик бўлишини таъминлади. 

Аякс – Лион 4:1
Голлар:
1:0 – 25 Траоре, 2:0 – 34 Дольберг, 3:0 – 49 Юнес, 3:1 – 66 Вальбуэна, 4:1 – 71 Траоре.
Аякс – Онана, Тете, Санчес, де Лигт, Ридевалд, Классен, Шене (ван де Бек, 71), Зиеш, Траоре, Дольберг (Нерес, 88), Юнес (Клюйверт, 79).
Лион – Антони Лопеш, Жалле (Рафаэл, 69), Нкулу, Диакаби, Морель, Тузар (Геззаль, 58), Гоналон, Корне (Ляказетт, 76), Толиссо, Вальбуэна, Фекир.
Огоҳлантиришлар: де Лигт (30), Гоналон (41), Траоре (62).