Собиқ Ички ишлар вазири, ўтган йил декабрида Коррупцияга қарши комиссия раиси этиб тайинланган генерал-полковник Зокир Алматов ва Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев кичик ҳаж – умра сафарида бўлишди. Уларнинг суратини «Имкон шоу» бошловчиси Ахрор Қўшматов Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган.

Фото: Instagram/@axrorqushmatov

Зокиржон Алматов 1949 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ички ишлар органларида 1971 йилдан хизмат қилиб келган. 1991 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб тайинланган. 2005 йил 5 декабрда истеъфога чиқарилган.

2016 йил 20 декабрдан Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш бўйича давлат комиссияси раиси сифатида фаолият юритмоқда.

Ёдгор Саъдиев 1946 йилда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон халқ артисти. «Шайтанат» сериалидаги Асадбек роли билан элга танилган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий академик драма театрида фаолият юритмоқда.