«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн билан 5 йиллик шартнома тузиш бўйича келишиб олган. The Sun тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчи ҳафтасига 280 минг фунт миқдорида маош тўлашни назарда тутувчи шартномага розилик билдирган.

Манбанинг хабар беришича, Гризманн  «МЮ» раҳбарияти клубни кучайтиришга жиддий ваъда қилганидан кейин рози бўлган. У жамоа билан Чемпионлар лигасида иштирок этишни истамоқда.

Гризманнинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилгача, футболчи учун бадал пули сифатида 89 млн фунт белгиланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи мадридликлар клуби сафида 49 учрашувда майдонга тушиб, 25 гол урган ва 11 голга узатма берган.