Футбол бўйича Ҳиндистон чемпионати яна бир бор ислоҳ қилиниши кутилмоқда. Унга кўра мамлакатдаги параллел равишда ўтказиладиган икки йирик турнир - мамлакат чемпионати ва Суперлига (ISL) бирлаштирилади.

Ўтган мавсумда Ҳиндистон чемпионатида «Аиджал» жамоаси ғолиб бўлган, аммо бу жамоа Суперлигага қабул қилинадиган 3 жамоа ичида эмас. Суперлигага «Мохун Баган», «Ист Бенгал» ва «Бенгалуру» жамоалари қўшилади.

«Аиджал» жамоаси 30 апрель куни 18 тур якунларига кўра 37 очко жамғарган ҳолда чемпион бўлишганди.

Эндиликда жамоа раҳбарияти келгуси мавсумда ҳам юқори дивизионда иштирок этишга рухсат сўраб Суперлигага расман сўров йўллаган. Шунингдек, мамлакат бош вазири ҳамда ОФКга ҳам мурожаат қилинган.

Жамоа футболчилари эса бу қарорга норозиликларини билдириш учун очлик эълон қилишмоқчи.