Германиядаги Шимолий денгиз қирғоғида немислар "халлиг" деб атовчи ландшафт ҳудудлар учрайди. Бу орол ҳам, қуруқлик ҳам эмас. Халлиглар фақат сел келгандагина оролга айланади, қолган вақтда улар материкка уланган ва уларгача пиёда етиб олиш мумкин.

Фақат буни маҳаллий аҳоли ёрдамисиз, мустақил бажариш тавсия қилинмайди. Тажрибалар сел вақтида юзага келувчи оқим ҳатто профессионал спортчига ҳам қуруқликка етишга имкон бермаслигини кўрсатган.

Одамлар маҳаллий шароитга аллақачон кўникиб қолишган ва шу боис ўз уйларини сунъий кўтармаларга қуришади. 

Фото: @NDRreporter

Халлиглар сони атиги ўнта бўлиб, улардан учтаси кимсасиздир. Уларнинг энг йиригида 100 нафарга яқин киши яшайди, қолганларида эса - 10-20 нафардан. Бу ерда сайёҳлар кўп эмас, биргина ўлкашунослик музейи ва атиги икки меҳмонхона бор. Халлигларда ҳаёт тинч кечади. 

Немислар ҳатто халлигларда яшовчи кишиларнинг руҳий ҳолатини ифодалаш учун махсус иборани қўллашади: «Reif für die Insel» ("Орол учун етилган")

Фото: @ostfrieslandfrau
Фото: @abendblatt
Фото: @akkolady
Фото: @car_detailer
Фото: @melone1987
Фото: @fewo_deich_und_meer
Фото: @geo_ndr
Фото: @loopingmagazin
Фото: @loopingmagazin
Фото: @ottmarheinze
Фото: @melone1987

 

Фото: @melone1987
Фото: @melone1987
Фото: @ottmarheinze
Фото: @m.a_r.t.i.n

Фото: @schulwerk