1 май куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин «Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра футбол бўйича Конфедерациялар кубоги ва жаҳон чемпионати вақтида қонунда баъзи ўзгартиришлар амалда бўлиши кўзда тутилган.

«Федераль қонунлар асосида жаҳон чемпионати ёки конфедерациялар кубоги иштирокчилари бўлган давлатлар фуқароларига оддий гуманитар визалар, турнирга тайёргарлик кўриш жараёнида иштирок этадиган ходимларга эса ишчи визалар бериш тартиби ўрнатилган», дейилган РФ Спорт вазирлиги хабарида.