«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Instagram ижтимоий тармоғидаги фолловерлари сони 100 миллион кишидан ошиб кетди.

Натижада 32 ёшли португалиялик футболчи мазкур маррани забт этган илк спортчи бўлди.

Instagram тармоғининг умумий рейтингида Роналдуни фақатгина поп қўшиқчилар Селена Гомес, Ариана Гранде, Тейлор Свифт ва Бейонсе ортда қолдирган.

Роналду шунингдек Instagram ҳам, Facebook ҳам 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган илк инсонга айланди.

Instagram тармоғидаги энг машҳур спортчилар Топ-10лиги:

1. Криштиану Роналду («Реал») – 100 миллион фолловер

2. Неймар («Барселона») – 74 млн

3. Лионель Месси («Барселона») – 70,8 млн

4. Хамес Родригес («Реал») – 30,7 млн

5. ЛеБрон Жеймс («Кливленд») – 29,9 млн

6. Гарет Бэйл («Реал») – 28,8 млн

7. Златан Ибраҳимович («МЮ») – 24,7 млн

8. Роналдиньо – 22,5 млн

9. Луис Суарес («Барселона») – 21,9 млн

10. Карим Бензема («Реал») – 18,2 млн.