Профессионал бокс бўйича супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар тарқатди.

Ҳамюртимизнинг айни пайтда нима мақсадда Тошкентга ташриф буюргани номаълум. Инстаграмдаги ММА_Uzbekistan саҳифаси боксчининг Ўзбекистонда олинган суратини жойлаштирган.

Шунингдек, у Тошкент шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатига ҳам ташриф буюрди. 

Фото: Olamsport.com

Хабарда айтилишича, айни пайтда у ўзи туғилиб ўсган Андижон шаҳрида бўлиб турибди.