Идлибнинг бутун провинцияси, Латакия, Ҳалаб, Хама, Хомс, Даръа, Ал-Қунайтра провинцияларининг бир қисми, Дамашқ чеккасидаги Шарқий Гута Суриянинг хавфсизлик зоналари сирасига киритилган. Бу ҳақида Туркия ТИВ баёнотида маълум қилинди. 

"3-4 май кунлари Остонадаги музокараларда кафолатчи-мамлакатлар Идлибнинг бутун провинцияси, Латакия, Ҳалаб, Хама, Хомс, Даръа, Ал-Қунайтра провинцияларининг бир қисми, Дамашқ чеккасидаги Шарқий Гутани ўз ичига олувчи Суриянинг деэскалация зоналарини яратишга доир меморандумни имзолашди. Деэскалация ҳудудларининг аниқ чегаралари уч кафолатчи-мамлакат иштирокидаги ишчи гуруҳ мажлисида белгиланади", - дейилади Туркия ташқи ишлар вазирлигида. 

Пайшанба куни Остонадаги музокаралар иштирокчилари Суриянинг тўрт хавфсиз зонаси тўғрисидаги меморандумни қабул қилди. Ҳужжатни кафолатчи-мамлакатлар Россия, Эрон ва Туркия вакиллари имзолашди.