Тошкент шаҳар ИИББ ғиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида фаолиятини кучайтирмоқда. Хусусан, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида апрель ойида жами 99та, 28 апрель – 4 май кунлари мобайнида 23та ҳолат аниқланди. 

Апрель ойи мобайнида 1 кг 532 грамм гиёҳвандлик воситаси олинган бўлса, ҳафта давомида эса 138 грамм гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган.

Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда шаҳар ички ишлар йил бошидан шу кунга қадар 13 кг 281 грамм гиёҳвандлик воситаси олинган.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида йил бошидан бери гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга доир 64та ҳолат аниқланган.