4 майга ўтар кечаси соат 1:03да Тошкент шаҳрида яна зилзила кузатилди. 

«Тошкент» сейсмостанцияси маълумотига кўра, Қирғизистон ҳудудидаги зилзила Тошкент вилояти ҳудудида сезилган.

Эпимарказда зилзила кучи 4,5 баллни ташкил этган. Тошкентда эса ер силкиниши тахминан 2 балл атрофида бўлган.

Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида 3 май куни соат 09:48да 4 балли зилзила қайд этилганди. Зилзила эпимаркази Тошкентдан жануби-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон ҳудудига тўғри келди. Эпимарказда  зилзила магнитудаси 6 баллни ташкил этди.