Аввал хабар берганимиздек, Халқаро пресс клубда Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов ва вазирликнинг бошқа раҳбар ходимлари иштирокида ОАВ ходимлари билан учрашув бўлиб ўтган эди. 

Унда журналистлар саволига жавоб берган Азизов Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган тергов изолятори ва жазони ўташ мажмуаси шу йилнинг куз ойига қадар қуриб, фойдаланишга топширилишини маълум қилди. 

«Узоғи билан кузгача», – дея аниқлик киритди ички ишлар вазири шу борада берилган саволга жавобида. 

Унинг айтишича, у ўтган ҳафтада ушбу қурилаётган иншоотни бориб кўрган. Вазирнинг сўзларига кўра, айни вақтда қурилиш ишларининг якуний босқичи давом этмоқда. 

Мазкур жазони ўташ мажмуаси бир-бири билан юлдуз шаклида туташиб кетган 9та бинодан иборат бўлади ва халқаро талабларга мос келиши борасида МДҲда ягона бўлади. 

Google image