Айблов томони судда Украина собиқ президенти Виктор Януковичга давлатга хиёнат иши бўйича олий жазо – умрбод қамоқ жазосини талаб қилади, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Бу ҳақда прокурор Виктор Кравченко брифингда маълум қилди.

«Энг олий жазо – бу умрбод қамоқдир. Айбланувчи ва гумонланувчи Янукович судга қадар тергов вақтида ўз айбини тан олмагани туфайли, айблов томони фақатгина олий жазони талаб қилади», - деди Кравченко.

Аввалроқ Киев шаҳрининг Оболон туман суди Украина собиқ президенти Виктор Януковичга давлатга хиёнат иши бўйича дастлабки йиғилишда видеоалоқа режимида иштирок этишга рухсат берди.