Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокими Айтмамат Қодирбоев 3 май куни “Трест-12” МЧЖ ва “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” лойиҳа ташкилоти вакиллари билан учрашди. Унда шаҳарда янги замонавий 630 ўринга мўлжалланган мактаб қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Knews.uz Ўш шаҳри ҳокимиятига асосан хабар берди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими мактаб қурилиши Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришни яхшилашда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

«Ўш шаҳри ҳокимияти шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида умумий майдони 1,11 га. бўлган ер майдони ажратди. Лойиҳага кўра қурилишнинг умумий майдони 3851 квадрат метрни ташкил этади. Бу муҳим ва керакли иш халқларимизни янада яқинлаштиради», - дея таъкидлаб ўтди Айтмамат Қодирбоев.

Лойиҳа ҳужжатларига кўра, замонавий мактабда керакли барча нарса бўлади: спорт ва фаоллар зали, меҳнат хоналари, шифокор хонаси, ошхона ва ёзги спорт комплекси. Шунингдек уч қаватли бинонинг ҳар бир қаватида лаборатория ва устахоналар жойлашади. Қурилиш ишлари яқин орада бошланиши режалаштирилган.