Интернетда Сингапурда автофалокат оқибатида ёниб кетган машина видеоси пайдо бўлди. Ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар келишган. Видеода ўт ўчирувчилар ёнаётган машина ёнига келиб уни ўчирмоқчи бўлишганда, машина портлаб кетганини кўриш мумкин. Портлашдан кейин ўт ўчирувчилардан бири бошидаги шлемни четга улоқтириб, юзини ушлаб олган. Бу ҳолатни кўрган интернет фойдаланувчилар ўт ўчирувчи билан бирор кор-ҳол юз берганидан хавотир билдиришган. 

Ҳаммадан кўпроқ Пупа фамилияли ўт ўчирувчи жабрланган. Шифокорлар унда юз ва бўйин соҳасида биринчи даражали куйиш жароҳатлари ташхисини қўйишган. Эркакка тегишли тиббий ёрдам кўрсатилгач, унга жавоб бериб юборилган ҳамда ўзини тиклаб олиши учун 7 кунлик даволаниш таътили берилган.