Тошкентда Бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари поёнига етди ҳамда барча ярим финалчилар номи маълум бўлди. Шу билан бирга, чемпионат регламентига мувофиқ, ушбу мусобақа шу йилнинг 23 август – 4 сентябрь кунлари Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган 60 йўлланмани тақдим этар эди. 

Таъкидлаш жоизки, чорак финал баҳслари ўзбекистонлик боксчилар учун умумий ҳисобда омадли бўлди, дейиш мумкин. Жамоа 90 фоизлик натижа билан ЖЧ-2017 йўлланмаларини қўлга киритди. Биргина 91 кг вазн тоифасида қатнашган Санжар Турсунов имкониятдан фойдалана олмади.

Шундай қилиб, 3 май куни бўлиб ўтган чорак финал баҳсларида ўзбекистонликлар қуйидаги тартибда рингга чиқишди ҳамда уларнинг тўққиз нафари ярим финал ҳамда ЖЧга чиқиш вазифасини уддалашди:

56кг.  Муроджон Аҳмадалиев (ғолиб) – Доржи Нима (Бутан)
-91кг. Санжар Турсунов (мағлуб) – Васиилий Левит (Қозоғистон)
49кг.  Ҳасанбой Дўсматов (ғолиб) – Ержон Жўмарт (Қозоғистон) 
60кг.  Папенданг Фарранд (Индонезия) – Элнур Абдураимов (ғолиб)
64кг.  Пан Ҳунг-Минг (Тайпей) – Иқболжон Холдоров (ғолиб)
75кг.  Марсиал Эумир (Филиппин) – Исроил Мадримов (ғолиб)
52кг.   Жасурбек Латипов (ғолиб) – Вишт Кавиндер Сингх (Ҳиндистон)
69кг.   Шаҳрам Ғиёсов (ғолиб) – Ли Сингхён (Корея)
81кг.   Бектемир Мелиқўзиев (ғолиб) – Ниғматуллоев Шаббос (Тожикистон)
+91кг. Баҳодир Жалолов (ғолиб) – Ким Доҳён (Корея)

Навбатдаги жанглар 5 май куни давом эттирилади.