Нобель тинчлик мукофоти лауреати Вангари Маатаи шундай деганди: «Биз дарахт экиб, тинчлик ва умид уруғларини ҳам қадаймиз». Ҳақиқатдан ҳам, табиатдаги мувозанатни фақатгина янги ўсимликларни экиб, тиклаш мумкин – сабаби улар келажакда бизга ҳаво, соя ва салқинлик бера олади.

Бутун дунё бўйлаб экологик вазиятни яхшилаш учун катта ишлар амалга оширилмоқда. Бизнинг мамлакат ҳам бундан четда қолгани йўқ. 9 апрель куни Murad Buildings «Менинг яшил Ўзбекистоним» акциясини ишга туширди, у юзлаб кишиларни бир мақсад атрофида бирлаштирди.

Акция жуда оддий: дарахт экиб, суратни ўз саҳифасида жойлаштириш, сўнгра изоҳларда у билан бўлишиш талаб этилади – шунда сиз акция иштирокчисига айланасиз ҳамда Samsung Galaxy A5 7 та смартфонларидан бирини ютиб олишингиз мумкин эди.

Лойиҳа ўзига жуда кўп инсонларни жалб этди: акция ҳақидаги видеонинг ўзи Фейсбукдаги саҳифада 50 минг маротаба кўрилган. Мақола ёзилаётган пайтда пост мингдан ортиқ «реакция», 545 изоҳ ва 362 фикр билдиришни ўзига йиғди, энг асосийси – инсонлар акцияни нафақат виртуал реалликда, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам қўллаб-қувватлашди.

Атиги 7 кун ичида 10 мингдан ортиқ кўчат ўтқазилди, уларнинг 1500 таси Murad Buildings’дан бепул олинди. Кўпчилик қатнашчиларнинг тан олишича, дарахт кўчатларини биринчи маротаба ўтқазаётганлари йўқ ҳамда акция улар учун буни қилишга яна бир туртки бўлди.

Бир неча минг иштирокчидан фақатгина 243 киши фотосуратни жойлаштирди, бу эса, кишилар учун совға олиш эмас, балки айнан шу ишни қилиш муҳимроқ бўлганини кўрсатади. Улар орасидан тасодифий рақамлар орқали 7 нафар бахтли киши танлаб олинди, улар ваъда қилинган Samsung Galaxy A5 смартфонларини олишди.

 «Шундай гап бор: ҳар бир эркак ўз умри давомида дарахт ўтқазиши, уй қуриши ва ўғилни вояга етказиши керак. Мен турли акцияларда кўп қатнашаман, бироқ ҳозирга қадар ҳеч нарса ютиб олмагандим. Энди эса орзулар ҳақиқатдан ҳам ушалишининг гувоҳи бўлдим!» - дейди акцияда телефон ютиб олган Мурод С.

«Мен шунчаки кўчат сотиб олдим, ўз уйим олдида уни ўтқаздим, бироқ нимагадир умид қилмагандим. Тасодифан видеода телефон ютганимни кўриб қолдим. Биз мамлакатимизни кўкаламзорлаштиришимиз мумкин экани ҳамда бунга қўшимча тарзда совға олишим - бу ажойиб»  - дейди танловнинг бошқа бир ғолиби Антон Ш.

«Фейсбукдаги постни тасодифан кўриб қолдим ҳамда менга нафақат совғани олиш, балки шаҳарни кўкаламзорлаштиришда иштирок этиш қизиқ туюлди. Ўйлашимча, бу яхши иш», - дейди Елена М.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, улар мамлакат аҳолисининг ушбу тадбирда фаол иштирок этганидан ижобий тарзда ҳайратга тушишган ва шунга ўхшаш экологик акцияларни доимий равишда ўтказишни режалаштиришмоқда. Биз эса шундай акцияларни кўпроқ амалга ошириш тарафдоримиз, сабаби умумий уйимиз кун сайин янада яшил бўлиб, чирой очиб бораверади.

Реклама ҳуқуқи асосида