“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс бўйича 29-Осиё чемпионатида 91 кг.гача вазн тоифасида финалга чиққан спортчилар номи маълум бўлди. 

Суриялик боксчи Алла Элдин Ғуссинни мағлуб этган Қозоғистон вакили Василий Левит биринчи бўлиб финалга чиққан бўлса, ҳиндистонлик боксчи Сумит Сангван Тожикистон вакили Жаҳон Қурбоновни таслим этиб, бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.