ИШИД террорчилик ташкилоти АҚШ томондан яратилган ва унинг қуроли ҳисобланади. Вашингтон номига бундай айбловлар билан Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай чиқди.

Карзай АҚШнинг Foх News телеканалига берган интервьюсида ИШИД минтақада у ерда АҚШ ҳарбийлари бўлганда вужудга келганига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, Карзайнинг фикрича, АҚШ террорчилар томондан Афғонистон ва Покистон чегарасида назорат қилинувчи ҳудудларга юклар ташлаб, уларни молиялаштиради.  

Карзай АҚШнинг яқинда Афғонистондаги террорчилар туннелларига ўта кучли бомба билан зарба берганини ҳам танқид қилди. Унинг айтишича, зарба берилишидан аввал террорчилар ўз позицияларини тарк этиб бўлганлар. Бу эса улар ҳужумдан огоҳлантирилган бўлишлари мумкинлигидан дарак беради.

"ИШИД у ердан кўпчилик одамларини олиб чиқиб кетган, барчаси олдиндан мувофиқлаштирилган бўлган", деб таъкидлаб ўтди Карзай. 

Афғонистоннинг биринчи демократик сайланган президенти деб аталадиган ва АҚШнинг собиқ президенти Кичик Жорж Буш маъмурияти томондан қўллаб-қувватланган Карзай эндиликда АҚШни кескин танқид қилиб келади. Унинг фикрича, АҚШ Афғонистондан ўзининг "ҳарбий ўйинчоқларини" синаш полигони сифатида фойдаланади.