АҚШ транспортдаги хавфсизлик маъмурияти ўз мақсадига эришиш учун транспорт воситаларини жалб этувчи террорчилар ҳужуми таҳдиди ҳақида огоҳлантирди. Идора ўтган йили Ниццада юз берган ва 86 киши ўлимига сабаб бўлган фожиани мисол қилиб келтирган.

Маъмуриятнинг фикрича, бундай ҳужумлар “у қадар мураккаб эмас”, сабаби минимал тайёгарликни талаб қилади. Таъкидланишича, террорчилар учун “яхши нишонга” кўплаб инсонларни ўзига жалб этувчи воқеа ва ҳодисалар айланиши мумкин.

Идора ҳисоботида айтилишича, террорчилар 2014-2017 йиллар давомида транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда 17 та ҳужумни амалга оширган, натижада 173 инсон ҳалок бўлди, 667 нафари жароҳат олди.

Европада ўтган ярим йилнинг ўзида транспорт воситалари ёрдамида бир неча терактлар амалга оширилди: Лондонда ҳужум оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, Стокҳольмда – беш, Берлинда эса – 12 нафар. Бундай ҳужумлардан энг йириги ўтган йилнинг ёзида Ниццада юз берганди – ўшанда 86 инсон ҳалок бўлди ва 434 киши жароҳат олди.