АҚШ конгресси вакиллар палатаси АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг Obamacare номли соғлиқни сақлаш ислоҳотини янги дастур билан алмаштиришга овоз берди. Бу ҳақда NBC News ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бунга қуйи палатанинг 217 депутати овоз берган, 213 нафари қарши чиққан.

Аввалроқ 4 май куни республикачилар Obamacare’га қарши овоз бермоқчи эканликлари маълум бўлганди. 

Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсернинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Obamacare дастурининг ўрнини боса олувчи тизимни ишлаб чиқишга катта эътибор қаратиб келади.