2017 йил апрелда АҚШда ишсизлик даражаси 4,4 фоизгача пасайди, бу эса 2007 йил май ойидан энг паст кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар бермоқда CNBC телеканали.

Таъкидланишича, қишлоқ хўжалигидан бўлак соҳаларда ишловчи америкаликлар сони 211 минг кишига кўпайган. 

Шу билан бирга маош бир соатига 7 центга ошган, яъни йиллик 2,5 фоиз кўрсаткичга етган.

Бандликнинг аҳоли сонига нисбати 60,2 фоизгача ошган, бу эса 2017 йилдаги энг яхши ва 2009 йил февралидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.