Жорий йилнинг 10 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2724-сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Агробанк Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда автотранспорт хизматлари билан таъминлаш соҳасини янада ривожлантириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда мамлакат шаҳар ва қишлоқларда аҳолига автотранспорт хизматлари кўрсатиш, йўловчилар ташишни бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, яъни NFC (Near Field Communication) масофадан тўлаш хизмати жорий этилди. Дастлаб бу хизматдан Андижон вилояти аҳолиси баҳраманд бўла бошлади.

Эндиликда вилоят аҳолиси ва меҳмонлари йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларида йўл ҳақини нақд пулсиз амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун махсус шохобчалар, автобекат ёки банк муассасаларидан маълум ҳақ эвазига NFC тизимида ишловчи пластик карта сотиб олишлари лозим. Ушбу карталар ҳисобини банк пластик карта, мобил илова ёки нақд пул орқали онлайн тартибда тўлдириш мумкин (NFC картасининг афзаллиги шундан иборатки, картадан бутун оила аьзолари фойдаланиши мумкин. Йўл ҳақи шаҳар йўналишларида бир хил белгиланган).

 

Карточкадан фойдаланиш тартиби жуда оддий. Чиптачи картани терминал (валидатор)га яқинлаштириш орқали картадаги пул маблағини автоматик ечиб олади. Тўлов амалга оширилганини тасдиқлаш мақсадида сана, вақт, йўналиш номи, автобус ва карта рақами ҳамда қолган маблағ ҳақида ҳисоботлар қайд этилган чипта (чек) берилади. Бусиз йўл ҳақи тўланмаган ҳисобланади.

Яратилган қулайлик аҳолининг вақтини тежаш билан бирга замонавий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади.

Эндиликда навбатдаги вилоятда жорий этиш ишлари бошлаб юборилди.

Қўшимча маълумотларни банкнинг жойлардаги филиалларидан ёки “agrobank.uz”сайти орқали олишингиз мумкин.

Тез орада Агробанкдан янада кўпроқ янги имконият ва имтиёзлар фақат Сиз учун! Биз билан бирга бўлинг!!!

Реклама ҳуқуқи асосида