Brent туридаги нефтнинг июлдаги фьючерслар учун нархи 4 майдаги савдолар вақтида 4,96 фоизга арзонлашиб, бир баррели учун 48,27 долларни ташкил қилди. WTI туридаги нефть нархи эса 5,1 фоизга арзонлашиб, 45,38 долларни ташкил қилди. Нефтнинг арзонлашиши унинг меъёрдан кўплиги сақланиб қолиши хавотири сабабли юз бермоқда.