Бухоро вилоятида ўтказилган “Профилактика куни”да вилоят ички ишлар бошқармаси аёл ходималари Д.Шаропова ва М.Адизовалар томонидан аёллар жиноятчилигининг олдини олиш борасида тарғибот ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Когон шаҳрида яшовчи, уй-жой ширкати раиси Ш.Нарзиева қурилиш корхонаси раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, Когон шаҳридаги аҳоли яшаш уйларини мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги шартномага асосан бажарилган ишлар юзасидан тузилган расмий ҳужжатларга бажарилмаган 12.366.000 сўмлик таъмирлаш ишларини бажарилганлиги тўғрисидаги сохта маълумотларни киритиш йўли билан 10.444.710 сўмлик маблағларни ўзлаштиришга суиқасд қилганликлари жинояти ушбу маҳалла аҳолиси ўртасида атрофлича муҳокама қилинди.