Осиё-Тинч океани минтақаси АҚШнинг амалдаги маъмурияти учун устувордир. Бу ҳақда давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт Вашингтонда давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг АСЕАН давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан учрашуви якуни бўйича маълум қилди.

"Давлат котибининг таъкидлашича, Осиё-Тинч океани минтақаси АҚШ маъмурияти учун ўта муҳимдир, АСЕАН эса – бу мажбурий ҳамкор", - дейилади баёнотда.

У ерда айтилишича, томонлар “ОТМда тартибни таъминлаш, шунингдек 2016 йилдаги АҚШ-АСЕАН саммити якунлари бўйича қўшма баёнотда акс этган умумий принципларни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқлашди”. Хусусан, гап “барча баҳсларни тинч йўл билан ҳал қилиш, юридик ва дипломатик жараёнларни тўла ҳурмат қилиш, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг барча нормалари ҳаракатига мос келиш” ҳақида бормоқда.