"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси яримфиналининг 1-учрашувида "Сельта" устидан меҳмонда минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона тўп 67-дақиқада Маркус Рашфорд томонидан киритилди. Рашфорд жарима зарбасини бехато бажарди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. 

Учрашувни россиялик ҳакам Сергей Карасёв бошқарди ва у ўйин давомида учта сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлди.

Жавоб учрашуви 11 май куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.

Европа лигаси. Яримфинал, 1-учрашув

Сельта (Испания) - Манчестер Юнайтед (Англия) - 0 : 1

Гол: 0:1, Рашфорд (67).