Бокс бўйича Осиё чемпионатининг 64 кг.гача бўлган боксчилар орасидаги ярим финал жанги бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров Қозоғистон вакили Бекдавлат Иброҳимовга қарши рингга чиқди. Шиддатли кечган жанг ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланди. 

Иқболжон Холдоров финалда Нурлан Кобашев (Қирғизистон) ни мағлуб қилган Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон) билан жанг қилади.