Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида йўловчиларни олиб кетаётган юк машинаси каналга тушиб кетди, камида 14 киши ҳалок бўлди, 28 нафар инсон жабрланди. Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар бермоқда.

Ҳодиса Этах округида жума куни тонги соат 04.00ларда рўй берган. Юк машинасида бўлган инсонлар тўйдан қайтиб келишаётган бўлган.

Юк машинаси йўлдаги тўсиққа бориб урилди ва каналга тушиб кетди. Ҳодисанинг аниқ сабаби номаълум, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкин.