Индонезия ҳукумати Суматра оролидаги тирбанд қамоқдан қочиб кетган маҳбусларни изламоқда. Бу ҳақида Associated Press хабар берди

Адлия ва инсон ҳуқуқлари вазирлиги вакили Уэйн Дасакнинг маълум қилишича, юзлаб полициячи ва аскарлар мамлакатнинг бошқа провинцияларига олиб борувчи йўлларни ёпишда иштирок этишмоқда.

Унинг сўзларига кўра, маҳбуслар жума намозини адо этиш учун камералардан чиқарилган вақтда қочиб кетишган.