АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳри суди Johnson & Johnson компанияси саратон билан хасталанган аёлга 110 млн доллар миқдорида товон тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Компания томонидан ишлаб чиқарилган ва тартибида тальк бўлган маҳсулот сабаб аёл ушбу хавфли касалликка чалингани айтилади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Суд мажлисида иштирок этган аёлнинг сўзларига кўра, у J&J томонидан ишлаб чиқилган ва таркибида тальк бўлган кукунни 40 йил мобайнида ҳар куни қўллаган. 2012 йилда унга тухумдонлар саратони ташхисини қўйишган, кейинчалик ўсимталар жигарга тарқалган. Айни вақтда бемор кимёвий даволаш курсини ўтамоқда. 

Ўз навбатида, компания раҳбарияти аёлга ҳамдардлик билдирар экан, суд қароридан норози эканини маълум қилди. 

Таъкидланишича, 110 млн доллар миқдоридаги товон пули Сент-Луис судида кўриб чиқилаётган шу каби 2,4 минг ҳолат ичида энг юқори миқдордир.