Кения шарқидаги Меру миллий боғидан қочиб кетган филлар яқин орадаги бир нечта қишлоқларга талофат етказди. Боз устига филлар 4 кишини босиб ташлаган, деб хабар бермоқда Milliyet нашри.

Филларнинг ҳужумидан 43, 20 ва 17 ёшли маҳаллий фермерлар ва бир бола ҳалок бўлган.  

Маҳаллий аҳоли бундан ваҳимага тушиб, фарзандларини мактабга юборишга қўрқмоқда. Полиция ва ёввойи табиатни қўриқлаш бўйича фаоллар ҳозирча қочоқ филларни топа олмаяптилар.