Қирғизистонда иккита зилзила ярим соат ичида юз берди. Бу ҳақда Knews.kg республика ФВВга асосан хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, 5 магнитудали биринчи ер силкиниши қирғиз-тожик чегарасида маҳаллий вақт билан соат 12:38 да юз берган.

Иккинчи зилзила магнитудаси эса 4 ни ташкил қилди ва у Тожикистон билан чегарада соат 13:03 да қайд этилган. Чон-Олой туманининг Қорамиқ ва Қора-Тейит қишлоқларида ер силкиниши кучи 4 баллга тенг бўлди.