Малайзия йўловчи самолётининг кучли турбулентлик зонасига тушиши оқибатида 5 йўловчи жароҳат олди, деб хабар бермоқда Channel NewsAsia.

Телеканал маълумотларига кўра, ушбу воқеага Малайзиянинг AirAsia X авиакомпаниясининг Airbus 330-300 самолёти учраган. Самолёт Тайбэйдан Куала-Лумпурга йўналаётган бўлган. Самолётда 302 йўловчи бўлган.

Авиакомпания вакилларининг айтишича, шифокорлар жароҳатланганларга ёрдам кўрсатганлар. Авиакомпания йўловчиларга қандай жароҳатлар етгани ҳақида маълумот бермаган.

1 майга ўтар кечаси "Аэрофлот" авиакомпаниясининг Москва-Бангкок рейсини амалга ошираётган Boeing 777 самолёти қўнишга 40 дақиқа қолганда кучли турбулентлик зонасига тушган. Бунинг оқибатида бир неча йўловчи лат ейиш, суяк синиши ва чиқиб кетиши жароҳатлари олганлар.