Mercedes-Benz компанияси "Юлдузлар жанглари" фильмининг 40 йиллиги муносабати билан CLA 180 моделидаги автомобиллардан 120 дона ишлаб чиқарди. Бу моделлар фақатгина Японияда сотилади.

Машиналар икки рангда: яхшиликни танловчилар учун оқ рангда, ёвузликни танловчилар учун қора рангда бажарилган. Автомобиль 1,6 литрли, 122 от кучига эриша оладиган двигатель билан жиҳозланган. Машиналар нархи 45 минг долларни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда. 

"Юлдузли" автомобиллар оддийларидан фильмда учрайдиган аксессуарлар, мисол учун, "Юлдузли жанглар" рамзи туширилган гиламчалар, R2-D2 роботига хос товушлар чиқарадиган товуш колонкасига эгалиги билан ажралиб туради.

"Юлдузли жанглар" фильмининг режиссёр Жорж Лукас томондан суратга олинган, "Юлдузли жанглар: Эпизод IV: Янги умид" деб номланган 1-қисми 1977 йилда экранларга чиқарилган. Айни вақтгача фильмнинг 9 та қисми экран юзини кўрган. Фильмнинг навбатдаги қисми намойиши 2017 йил декабрига белгиланган.