Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига шанба куни ташриф буюради. Бу ҳақда Кун.uz манбаси маълум қилди.

Аввалроқ 5 май куни Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яшнобод туманига ташриф буюриши ҳақида ёзгандик. Бироқ манбанинг хабар қилишича, ушбу ташриф 6 май кунига кўчирилган.

Давлат раҳбари мазкур ташриф давомида тумандаги ишлаб чиқариш соҳаси ва амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Президент шанба куни Миробод туманига ҳам бориши мумкин.