Тошкентда бўлиб ўтаётган 29-Осиё чемпионати ярим финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. 56 кггача боксчилар орасида бўлиб ўтган жангда Муроджон Аҳмадалиев Жанубий Корея вакили Ҳан Ёнгҳунгга қарши рингга чиқди. 

Муроджон Аҳмадалиевнинг тўлиқ устунлигида ўтган баҳс иккинчи раунддаёқ ўзбек боксчисининг муддатдан олдин эришилган ғалабаси билан якунланди.

У финалда қозоғистонлик боксчи Қайрат Ералиевни мағлуб қилган Хитой вакили Жанг Жиявейга қарши жангга чиқади.