Сир эмаски, Хитойда дунёдаги ҳамма нарсанинг нусхасини сотиб олиш мумкин. Nokia 3310 (2017) қурилмаси сотувга тайёрланаётган бир вақтда малайзиялик усталар телефонни  клонлашга киришган. PhoneArena шу ҳақида хабар берди

Тармоқда пайдо бўлган суратларга қараганда, Малайзияда бир неча чакана савдо қилувчилар сохта Nokia 3310 телефонини сотишмоқда. 

Манбаларга кўра, бу қурилмаларнинг биринчи серияси Nokia логосига эга бўлмаган, шунчаки оригинал Nokia 3310'га жуда ўхшаш бўлган. Nokia'нинг мамлакатдаги расмий дистрбьютори Avaxx сотувчиларга қарши иш очишни айтиб таҳдид қилишига қарамай, вазият янада ёмонлашди. 

Фото: phonearena.com

Энди эса ҳаммаси бундан-да "расмийлашди". Nokia 3310 клонларининг иккинчи тўлқини янада такомиллаштирилди ва ҳатто экран устида фин компаниясининг логоси ҳам пайдо бўлди. Телефонларнинг экрани оригиналдан анча кичик бўлиб, улар Nokia Series 30 UI бошқарувида ишламаса-да, Nokia 3310'га жуда ўхшаб кетади.