АҚШ президентлик сайловларида Демократик партия номзоди бўлган Ҳиллари Клинтон келгуси ҳафтада амалдаги президент Дональд Трамп сиёсатига қаршилик қилувчи янги сиёсий гуруҳ тузмоқчи. Бу ҳақида пайшанба куни Politico газетаси собиқ бош котиб режаларидан бохабар манбаларига асосланиб хабар берди

Манбага кўра, Клинтон яқин ҳафталар ичида Вашингтон, Нью-Йорк ва Чаппаквада (Нью-Йорк штати) бўлади ва у ерларда янги тузилмага инвестиция жалб қилиш учун донорлар ва салоҳиятли тарафдорлари билан учрашади. 

Шунингдек у мазкур учрашувлар давомида янги сиёсий гуруҳ раҳбарлигига муносиб номзод топишни режалаштирмоқда. Бунда молиявий воситаларни жалб қилиш масалаларига Клинтоннинг собиқ ўринбосари Жудит Маккейл масъул.

Газета манбалари берган маълумотларга кўра, янги тузилма "Биргаликда олға" (Onward Together) номини олади. Клинтонларнинг режасига оид бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.