Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонадаги Сурия масаласи бўйича учрашувларнинг тўртинчи босқичи якунларини муҳокама қилишди.

"Бугун Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Қозоғистон Республикаси раҳбари Нурсултон Назарбоев билан телефон мулоқоти ўтказилди. Давлат раҳбарлари 3-4 май кунлари Остона шаҳрида ўтказилган Сурия масаласи бўйича IV халқаро учрашув якунларини муҳокама қилишди ва унинг якунида Сурияда хавфсизлик ҳудудлари ташкил этиш бўйича Меморандум қабул қилинганини ижобий баҳолашди. Сиёсатчилар бу келишувнинг ҳаётга татбиқ этилиши Сурияда ҳарбий ҳаракатлар барҳам топиши ва гуманитар вазият изга тушишида муҳим ўрин тутишини қайд этиб ўтишди", — дейилган хабарда.

Путин ва Назарбоев икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли муҳим жиҳатларини муҳокама қилишган.