УЕФА матбуот хизмати «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни Чемпионлар лигаси ярим финали биринчи учрашувлардаги энг яхши футболчи сифатида эълон қилди.

Қайд этилишича, португалиялик футболчи овоз бериш жараёнида «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Ҳигуаинни ортда қолдирган. Аргентиналик футболчи «Монако» дарвозасига 2та гол урганди.

Роналду эса «Атлетико» дарвозасига 3 гол йўллаб, жамоасининг финалга чиқиш имкониятини кескин оширганди.