Бокс бўйича Осиё чемпионатининг 69 кг.гача бўлган боксчилар орасидаги жанг бўлиб ўтди. 

Унда ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Эрон вакили Сажжад Козимзодапоштри қарши рингга чиқиб, ишончли ғалабага эришди. 

Бунгача Жасур Латипов (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Исроил Мадримов (-75 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг), Ҳасанбой Дўсматов  (-49 кг) ва Иқбол Холдоров (-64 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритганди. Энди Ўзбекистоннинг +91 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳодир Жалолов рингга чиқади. Унинг рақиби суриялик Муҳаммад Мулаес.