Сергели машина бозори 3 май куни одамлар билан гавжум бўлди. Бозорда хорижий автомобиллар нархи ўзгармай турибди, деб хабар бермоқда Carzone.uz. 

Айтилишича, миллий автомобилларнинг нархида ўзгариш деярли сезилмаган. 

COBALT II (ишлаб чиқарилган йили – 2015 й., юрган масофаси – 50 000 км, ранги қора) – 7 800 ш.б.

SPARK II (ишлаб чиқарилган йили – 2015 й., юрган масофаси – 1 000 км, ранги оқ) – 5 900 ш.б.

NEXIA 1.6 DONC (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й., юрган масофаси – 80 000 км, ранги оқ) – 5 600 ш.б.

LACETTI (ишлаб чиқарилган йили – 2016 й., юрган масофаси – 6 000 км, нам асфалт рангида) – 9 500 ш.б.

Matiz оддий (юрган масофаси – 56 000 км, гидравликаси бор, кумушранг) – 4 000 ш.б.

Изоҳ: Нархлар шартли бирликда (ш.б.) берилмоқда. Aвтомобилларни юқорида кўрсатилган нарх билан олишингизга Кун.uz кафолат бермайди.