Парижда ўнга яқин лицей фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Бунга талабалар ва ўқитувчиларнинг Франция президенти сайловларининг иккинчи турида ҳеч бир номзодга овоз бермасликка чорловчи намойишлари сабабдир. 

Лицейлардаги акциялар давлат раҳбари ким бўлишини аниқлаб берувчи сайловларнинг навбатдаги босқичига икки кун қолганда бўлиб ўтмоқда. Сайловнинг кейинги босқичида қатнашувчи номзодлар  - "Олға" ҳаракати етакчиси, мамлакатнинг собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон ва "Миллий фронт" партиясидан Марин Ле Пен. 

Агентликда хабар берилишича, ўқитувчи ва талабалар "На "Миллий фронт" ва на Макрон" шиори остида намойиш ўтказишмоқда ва "либерализм ҳамда фашизм"га қаршилик қилишга чорлашмоқда.