Тожикистоннинг "Ховар" миллий ахборот агентлиги "Ўлмас полк" акциялари республикада Ғалаба кунини нишонлаш тадбирлар режасида йўқ экани ҳақидаги хабарни тарқатди

Манбага кўра, Тожикистон ва Афғонистон чегара ҳудудларидаги уруш Ғалаба паркидаги намойишлардан бошқа қўшимча акцияларни ўтказиш имконини бермайди. Бундан ташқари, ислом анъаналари марҳумлар портретлари билан кўчага чиқишни тақиқлайди. 

"Сўнгги кунларда республика ва хориж ОАВда "Ўлмас полк" акцияси ўтказилмаслиги борасида турли нуқтаи назарлар чоп этилмоқда. ОАВга шуни маълум қиламизки, Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон бир ой олдин масъул шахсларга мазкур тадбирни Ғалаба паркида юқори сиёсий даражада ўтказишни топширган. Мамлакат президенти ҳарбий парад ўтказиш сценарийси ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган, тегишли идоралар томонидан ташкилий ишлар ва маданий тадбирлар бошлаб юборилган. Бироқ "Ўлмас полк" акцияси бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган, зеро бу акция муайян нодавлат ташкилотлар ташаббуси ҳисобланади", - дейилади баёнотда.

"Баъзи "дўстларимиз"дан акция билан боғлиқ вазиятни тўғри талқин қилиш, шундан кейигина унинг тарғиботи борасида қарор қабул қилишни сўраб қолардик. Ҳар қандай мамлакатда сиёсий ва маданий тадбирлар унинг амалдаги қонунчилиги доирасида ўтказилади", - дейилади матнда.